Гап ўз вақтида эвакуация қилинмаган 26 нафар сайёҳ ҳақида бормоқда – улардан 14 нафари топилган: уч нафари тирик, 11 нафари ҳаётдан кўз юмган, яна 12 нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Баландлиги 2891 метр бўлган Марапи вулқони 3 декабрь куни Ғарбий Суматра вилоятида отила бошлаган ва кул уч минг метр баландликка кўтарилган. Кул яқин атрофдаги ҳудудларга тарқалди. Маҳаллий аҳолидан кратерга уч километр масофагача яқинлашмаслик сўралди. Одамларга ниқоблар берилди ва улардан уйда қолиш сўралди, деб хабар беради mir24.tv.

Вулканология агентлиги маълумотларига кўра, Индонезия Тинч океанининг “Олов ҳалқаси” деб аталадиган қисмида жойлашган ва 127 та фаол вулқонга эга.