Бу ҳақда душанбада «Синхуа» агентлиги Индонезиянинг Табиий офатлар билан кураш миллий агентлиги вакили маълумотига таяниб хабар берган.
Ғарбий Сулавеси провинциясидаги пайшанбада 6,2 магнитуда кучи ва жума куни 5,9 магнитуда афтершок (давомли ва нисбатан кучсиз) кучи билан содир бўлган зилзиланинг умумий қурбонлари сони 81 нафарга етган. 14 январда жала туфайли юзага келган сув тошқини яна Жанубий Калимантан провинциясида 15 кишининг ёстиғини қуритди, деб хабар берган Радитья Джати агентлиги матбуот ходими.
Унинг сўзларига қараганда, провинция раҳбарияти фалокат содир бўлган ҳудуддан 70 минг нафар атрофида аҳолини қутқарган. Ғарбий Сулавесида зилзила мингдан ортиқ уйларни вайрон этган. Провинцияда қутқарув ишлари давом этяпти.
Ғарбий Сулавеси провинциясидаги 15 январь, маҳаллий вақт билан тахминан соат 2:28да 6,2 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила маркази Маджен районидан шимолий-ғарбга қараб, 6 километр масофада содир бўлган. Зилзила ўчоғи 10 чуқурликда бўлган. Пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:35да мазкур районда 5,9 магнитудали ер қимирлаш кузатилган. Пайшанбадан маҳаллий сейсмологик хизмати 28 маротаба афтершокни аниқлаган, деб хабар беради ТАСС.