Мамлакатимизга кириб келувчи хорижлик сайёҳлар сонини 7 млн нафардан ошириш, бу борада Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Индонезиянинг йирик медиа тармоғи ҳисобланган (СCТВ) “Суря Cитра Телевиси” телеканали орқали юртимиз туризм имкониятларини ўзида акс эттирган видеороликлар намойиш этилди.
Маълумот учун, “СCТВ” телеканали ижодкорлари томонидан Жануби-шарқий Осиёда яшовчи мусулмон аҳоли эътиборини мамлакатимизнинг оммавий сайёҳлик йўналишига жалб этишда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида зиёрат туризми салоҳияти ҳақида ҳам дастурлар тайёрланган эди.
Туризм қўмитаси ташаббуси билан мамлакатимизнинг Жакарта шаҳридаги элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар Индонезиядан туристлар оқимини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга.