Марс вертолёти – Ingenuity олтмишинчи бор Марс осмонига кўтарилди ва ўз рекордини янгилади. Бу ҳақда NASA реактив ҳаракат лабораторияси хабар берди.
Қайд этилишича, қурилма сониясига саккиз метр масофани учиб ўтиб, ер рекордини янгилади. Аввалги рекорд 6,5 м/с эди.
Умуман олганда, Ingenuity 133 сония давомида парвоз қилди. Бу вақт ичида у 16 метр баландликда ҳаракатланиб, 340 метр масофани босиб ўтди, деб хабар беради korrespondent.net.