Танловда мамлакатимизда фаолият юритаётган давлат ва хусусий оммавий ахборот воситалари (босма оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, Интернет нашрлари ва бошқалар) вакиллари иштирок этишди.
Танлов ғолиблари бирйўла тўланадиган пул мукофотлари билан тақдирланади, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Қувонарлиси, тақдирланган журналистлар орасида таҳририятимиз вакили Соҳиба Муллаеванинг ҳам борлиги. Ҳамкасбимиз «Энг яхши материал» номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.