Томонлар олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарларини инновацион фаолият ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича малакаларини ошириш масаласини муҳокама қилдилар.
Муҳокама натижаларига кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўртасида меморандум имзоланди. Имзоланган ҳужжат республикадаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг масъул ходимларининг инновацион менежмент ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, лойиҳа бошқаруви соҳаларида малакаларини ошириш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этишга қаратилган, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.