Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, “Суғурта фаолияти классификатори”га қўшимча суғурта классларини қўшиш орқали кенгайтирилди.
Бунда ҳаётни суғурта қилиш соҳасидаги мавжуд 4 та классга яна 3 та класс қўшилди. Булар:
-Тартиб рақами бўйича V-класс — “Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш”;
-Тартиб рақами бўйича VI-класс — “Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси”;
-Тартиб рақами бўйича VII-класс — “Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш”.