Хусусан:

I. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари учун

 - Нормурадов Муродулла Тоғаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Қашқадарё вилояти Минтақавий вакили;

- Касимов Дилмурод Султанмуратович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;

II. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлар фаолияти учун

 - Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси;

- Муҳамедова Зебинисо Иброҳимовна – Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи;

III.Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун

 - Юсупова Инқилоб Турсуновна – Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси раиси;

- Рената Винтер – БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзоси (2013-2020 йиллар);

IV. Инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш фаолияти учун

 - Нажмиддинова Ферузахон Муродулла қизи – «Qalampir.uz» интернет-нашри журналисти;

- Норматов Фарҳод Башбекович – «Адолат кўзгуси» газетаси бош муҳаррири;

V.Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотлари учун

 - Федотов Михаил Александрович – «Олий иқтисодиёт мактаби» миллий тадқиқот университети юридик факультети профессори (Россия), Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг собиқ раиси;

- Муқимов Зиёдулла Юсупович – Самарқанд давлат университети юридик факультети профессори, юридик фанлар доктори;

VI. Экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун

 - «Ekomaktab» экологик-ресурс маркази;

- Косимова Наргис Суннат қизи –  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети медиа ва коммуникация факультети доценти, экожурналист;

VII. Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун

 - Томас Кунце – Koнрaд Аденауэр номидаги жамғарманинг Россия бўйича минтақавий ваколатхонаси вакили;

- Элизабет Кларк  – АҚШнинг Бригама Янга университети Ҳуқуқ ва динни ўрганиш халқаро маркази директорининг ўринбосари.

Маълумот учун: Мазкур кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони асосида таъсис этилган.

«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ҳар йили 10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори томонидан тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг матбуот хизмати.