Мажлисда ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистон инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш борасида салмоқли ютуқларга эришгани таъкидланди. Жумладан, миллий қонунчилик ва ҳуқуқий амалиётни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашувчи асослар тўғрисида»ги конвенцияси ва БМТнинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенция ратификация қилинди.
Бундан ташқари, сенаторлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинганини таъкидладилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати.