Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ ўз фойдаланувчиси аккаунтига киришни блоклайди ва аккаунт ботга эмас, балки реал шахсга тегишли эканлигини тасдиқлаш учун видеоселфи юборишни талаб қилади.

Instagram чеҳрани таниш технологиясидан фойдаланмаслигини, шахсни текшириш фойдаланувчи ўз саҳифасидан шубҳали ҳаракатни кўрсатган ҳоллардагина амалга оширилишини таъкидлади.