«International Robotics Challenge» (IRC-2020) Халқаро робототехника мусобақаси очилиш маросими муносабати билан Канада давлат Cogmation Robotics компанияси президенти ҳамда бош директори Larry G Schmidt ҳамда Жанубий Корея Global Robot Cluster президенти Kim Chang-ho, Қозоғистон республикаси Робототехника бўйича федерация президенти Айжан Жакеева ўз видео табрикларини йўллашди.

Бугунги мусобақаларда 11 та давлатдан 200 га яқин ёшлар (Жанубий Корея, Грузия, Озарбайжон, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Туркия, Малайзия) иштирок этяпти.

Ундан ташқари, Мексика, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Афғонистон давлатларининг экспертлари савол-жавоб сессиясида иштирок этдилар. Мусобақа 3-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда мусобақа ҳақида тўлиқ маълумотни www.robochallenge.uz ҳаволаси орқали олиш мумкинлиги эслатилади.