Чекка қишлоқлар ва тоғли ҳудудлардаги, умуман республикадаги жами мактаблар қачон сифатли интернет билан тўлиқ таъминланиши ҳақидаги саволга “Ўзбектелеком” АК бош директори ўринбосари Алишер Зафаров жавоб берди. Унинг таъкидлашича, бу иш кейинги йилнинг охиригача чўзилмайди.
Шунингдек Алишер Зафаров ўрганишлар натижасида айрим таълим муассасалари жуда ҳам узоқда жойлашгани, шундай бўлса-да, оптик толали алоқа линияларини ҳар бир мактабга олиб бориш мақсад қилинганини айтди. Шу билан бирга ҳар бир объект бўйича тўлиқ маълумот борлиги боис, қанақа технология, қандай йўналиш орқали, оптик толами ёки сунъий йўлдош воситасидами, хуллас масаланинг ҳамма томонларини ўрганган ҳолда мактабларни интернет билан тўлиқ таъминлаш вазифаси албатта амалга ошишини маълум қилди.