Шайхонтоҳур туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга қаратилган “Оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари, интернетдан келаётган хавф-хатарлардан хабардор қилиш, уларга қарши “Мафкуравий иммунитетни”ни мустаҳкамлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Унда Шайхонтоҳур туман Баланд жомъе масжиди имом хатиби, Адлия бўлими, “Нуронийлар” кенгаши, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ва бошқа мутассадилар иштирок этишди.
Ушбу давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларни интернет орқали кириб билиб-билмай уларнинг таъсирига тушиб қолишини, интернет сайтларига ўзларининг ҳар хил кўринишда тушган суръатларини жойлаштиришда эҳтиёткор бўлишлиги, қўл телефонлари орқали тарғиб қилувчи фотосуратлар ва видеофильмларни кўчириб олиб натижада жавобгар бўлиб қолишларини олдини олиш ва уларни мамлакатимиздаги осойишталик ва хотиржамликни ардоқлаб, илмли, маърифатли бўлиб, илм-фан йўлида эркин ижод қилишлари фақат яхшиликка интилиш йўлида интернет хизматидан фойдаланишлари лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида қизиқарли викториналар ўтказилиб, ғолибларга китоблар совға қилинди, деб ёзмоқда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати.