Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Гагарин қайси йилда космосга учган?”лигини билишни энг кўп исташган. Унинг ўлими сабаблари бўйича суриштирув иккинчи энг оммабоп сўров бўлди. Шунингдек, кучли учликка “Гагариннинг парвози қанча давом этган?” деган савол ҳам киритилган. Тармоқ фойдаланувчилари “Гагариндан олдин коинотга ким учган?”, “Гагарин ким?” ва “Гагарин Ер атрофида неча марта парвоз қилган?” каби саволларга энг кам қизиқиш билдирган.
Бундан олтмиш йил олдин, 1961 йил 12 апрелда Гагарин дунёдаги биринчи космик парвозни амалга оширди.
Бортида совет космонавти бўлган “Восток” космик кемаси Ер атрофида 108 дақиқа вақт ўтказди ва шу вақтда сайёра атрофида битта айланишни амалга оширди. Гагарин ер юзидан бир неча километр баландликда парашютдан сакраган ва Россиянинг Саратов вилояти, Терновский тумани, Смеловка қишлоғи яқинида Волга қирғоғига келиб тушган. Ушбу тарихий воқеа космосни ўрганишга йўл очди: космосга биринчи парвоздан сўнг одамлар Ойга, автоматик аппарат воситалари эса Қуёш тизимининг кўплаб сайёраларига учди.