У Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қидирувга берилган эди. Экстрадиция Ўзбекистон ва Грузия Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик ҳамда қўшма тезкор-қидирув тадбирлари натижасида амалга оширилди.
Маълум қилинишича, сўнгги икки ой ичида Грузия томонидан қидирувдаги Ўзбекистон фуқароларининг учинчи бор экстрадиция қилиниши қайд этилди. Бу икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини кўрсатади.
Экстрадиция қилинган шахс Ўзбекистон Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида мамлакатга олиб келиниб, қонунчиликка мувофиқ кейинги процессуал ҳаракатлар учун ваколатли органларга топширилди.