Қарорга кўра, 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 октябргача инвестиция платформаларидан “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимида қуйидаги йўналишларда фойдаланишга рухсат берилади:

  • қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олишда;
  • венчур ва пай фондларини молиялаштиришда;
  • коммандит ширкатларга ҳисса киритишда.

Инвестиция платформалари оператори учун қуйидаги талаблар белгиланди:

  • резидент юридик шахс мақомига эга бўлиши;
  • ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган бўлиши;
  • ўз фаолиятини ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ амалга ошириши;
  • инвестиция платформаси орқали расмийлаштирилган шартномалар реестрини юритиши.