Жумладан, ижтимоий соҳа ва фармацевтика саноати Бошқармаси бошлиғи Эгамов Улуғбек Абдувалиевич Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
- енгил ва электр саноати Бошқармаси бошлиғи Султонов Мирмуҳсин Мирсодиқович “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
- Геология, тоғ – кон саноати, металлургия, машинасозлик ва қурилиш материаллари Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эгамбердиев Бунёд Бахтиярович Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди;
- Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Жумаев Шоҳжаҳон Шокирович Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков вазирлик жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида юқоридаги раҳбарларнинг янги лавозимларга тайинланганлари билан самимий табриклаб, кейинги касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилади.