Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар.