Президент қарори билан «Ипак йўли» туризм халқаро университети «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номланди.

Университет Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда ушбу соҳаларни илмий ва инновацион тадқиқ этиш бўйича илмий муассасага айлантирилди.

Шунингдек, Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади