Унда тарғибот маркази директори Л.Мирзаева, марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институти халқаро алоқалар департаменти директори А.Икромов, Ўзбекистон давлат табиат музейи бўлим бошлиғи Г.Абдуллаева, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Б.Нодир, “Султана” миллий рақс ансамбли бадиий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Х.Ихтиёровалар ҳамда Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида номоддий маданий меросимиз объекти бўлмиш миллий ҳунармандчилигимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш борасида олиб борилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг давоми сифатида нашр этилган атлас китобининг  аҳамияти катта эканлиги, илмий ва назарий асослаб берилди.

Тақдимотда раққоса қизлар ижро этган лазги, бухороча рақслар меҳмонлар ва мутахассислар кўнглига хушнудлик улашди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.