Таҳлилчиларнинг фикрича, гап "Apple"нинг инновацион ёндашуви билан боғлиқ бўлиб, бу кўпроқ вақтни талаб этади:

• Қурилманинг ўзида маълумотлар алмашинуви: "ChatGPT" ва унинг аналоглари сўровларни масофавий серверларда қайта ишлайди, "Apple" эса барча созламаларни қурилманинг ўзида бажаришга интилмоқда. Бу нафақат жавоб бериш вақтини тезлаштиради, балки хавфсизликни ҳам оширади.

• Видео ва аудиони қайта ишлаш: "Apple" сунъий интеллекти нафақат матн, балки аудио ва видео билан ҳам ишлай оладиган бўлади.

"Apple" сунъий интеллектга эга мутлақо янги "Siri"нинг биринчи намойишини июнь ойида бўлиб ўтадиган "WWDC" конференциясида ўтказиши мумкин.