Маълумот учун, Фаррух Саттаров 1986 йил 28 июлда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат техника университети (бакалавр), 2023 йилда эса Тадбиркорлик ва бизнес олий мактабини (магистр) тамомлаган.
Ф. Саттаров тайинловга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг «Экологик сиёсат» департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган.