- Ўзбекистон Президентининг иқлим ўзгариши муаммосини ҳал этишга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдормиз, - деди у. - Ҳақиқатан ҳам, иқлим ўзгариши умумбашарий муаммо, шу боис халқаро ҳамжамият экологик тоза «яшил» келажакка эришиш бўйича зарур чораларни кўриш учун бирлашиши лозим. Иқлим ўзгариши кўп жиҳатдан фуқароларга қайсидир даражада мавҳум бўлиб қолаётган номаълум йирик, ўлчови чексиз тушунчадир. Кўриниб турибдики, биз ҳали барча нуқталарни бирлаштиришга эришганимиз йўқ.
«Яшил» сиёсатни амалга ошириш оиладаги хулқ-атворимиз, фарзандларимиз, барча яқинларимиз билан муносабатларимиздан бошланади, деб биламан. Иқлимни муҳофаза қилиш бўйича халқаро тузилмалар доирасида бирлашиш, бундай йўналишдаги ҳаракатларни қўллаб қувватлаш эса “яшил” мақсадларга эришишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.