Эртага 7 июль куни Халқаро математика олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Халқаро олимпиадада дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан 600 нафарга яқин иштирокчиларнинг қатнашиши кутилмоқда.

8-9 июль кунлари икки кун давомида иштирокчиларга 3 тадан ёзма иш топшириқлари тақдим этилади ва ҳар куни 270 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир топшириқ 7 баллдан баҳоланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик ёшлар 1997 йилдан бошлаб иштирок эта бошлаган мазкур нуфузли мусобақада ҳозирга қадар 10 та кумуш ва 29 та бронза медаллари қўлга киритилган.