Таҳлил давлат харидлари ахборот порталида (xarid.uz) ўтказилди. 2022 йил январь-март ойларида ўтказилган таҳлил натижалари йил бошидан буён ауцион савдоларининг самарадорлиги индексининг пасайишини кўрсатди, бу эса уларнинг эски давлат харидлари майдончасидан янги қоидаларга ўтиш ва янги қоидаларни жорий этиш билан боғлиқ.
2022 йил январь-март ойларида давлат харидлари порталида 467,1 млрд. сўмлик 15 064 та ауцион ўтказилди, шундан 1 321 тасида бюджет ва 516 та корпоратив ташкилотлар ташкил этилди.
Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, энг кўп сотилган лот тоифаларига - компьютер, электрон ва оптик ускуналар (151,6 млрд. сўмлик лотларнинг умумий сонидан 10%), электр жиҳозлари (9,5% - 24,5 млрд. сўм), машина ва асбоб-ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар (9,2% -18,2 млрд. сўм), қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари, бошқа гуруҳларга киритилмаган буюмлар (9,0% -11 млрд. сўм), резина ва пластмасса буюмлар (8,5% 44,8 млрд. сўм), кимёвий моддалар ва кимёвий маҳсулотлар (8,4% - 47,7 млрд. сўм), машина ва ускуналар(8,4% -52,9 млрд. сўм) киради.
Ҳудудлар кесимида аукцион лотларнинг умумий суммасининг 69% и Тошкент шаҳри (жами шартномалар ҳажмида 49%), Қашқадарё вилояти (12%), Тошкент вилояти (8,2%) учта ҳудуддан буюртмачилар томонидан ўтказилди. Бунда ушбу ҳудудларда шартномаларнинг ўртача миқдори 48,9 млн. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 19,1 млн. сўмни ташкил этган бошқа ҳудудлар бўйича ўртача 2,6 баробар кўпдир.
Лотнинг эълон қилинган кунидан бошлаб, ким ошди савдоси тугагунига қадар 75% ҳолларда ўртача вақт етти кунни, 21% ҳолларда эса 8 кундан 12 кунгача бўлган вақтни ташкил этди. Бундан ташқари, аукцион тугаганидан кейин товарларни етказиб бериш муддати ўртача 9 кунни ташкил этган бўлса, 32,2% ҳолларда товарлар 5 кун ичида, 51,6% ҳолларда 6 кундан 14 кунгача ва 16,2% ҳолларда 15 кундан 62 кунгача товарлар етказиб берилган.
Аукцион таҳлили давомида лотларнинг 56,5% (8504 та лот) муваффақиятли якунланганлиги аниқланди. Шу билан бирга, фақат 11,3% (ёки 1,704 лот), шу жумладан, буюрмачи ташаббуси билан 23,6% ва етказиб берувчи ташаббуси билан 71,4% буюртма бекор қилинди. Лотни бекор қилиш кўрсаткичлари аукцион самарадорлиги индексининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатди.
Аукцион самарадорлиги индекси (кейинги матнда индекс деб аталади) ҳар бир лот учун шартнома суммаси, нархнинг бошланғич баҳодан пасайиши, иштирокчилар сони, савдолар ҳолати, маҳсулот тоифалари ва маълумотлардаги аномалиялар ёки харидларнинг шубҳаси (нархнинг пасайиши ва бошланғич нархдан аномалиялар аниқланган) каби еттита мезон ёки суб-индекслар ёрдамида баҳоланади. Индекс қийматлари -7 дан 7 гача, бу ерда энг паст кўрсаткич -7 ва энг юқори кўрсаткич 7 га тенг.
Аукцион самарадорлиги индекси 2021 йил январидан шу йилнинг мартигача 2,04 дан 1,63 гача сезиларли даражада пасайишни бошлади. 2021 йилнинг тегишли даври билан таққослаганда индекс қиймати 25,5 фоизга камайди ва 2021 йил декабрига нисбатан пасайиш 36,2 фоизни ташкил этди, бу асосан муваффақиятли бажарилган шартномалар фоизининг 75% дан 50% гача пасайиши ва давлат харидлари тизимида янги қоидаларни жорий этиш билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб энг яхши таклифларни ва тендер харидларини танлаш тартиблари электрон шаклда амалга оширилади, шу билан бирга 2022 йилдан бошлаб давлат харидларининг барча иштирокчилари "xarid.uzex.uz" давлат харидларининг ягона ахборот порталига ўтдилар.
Бундан ташқари, давлат харидлари мезонларига ўзгартиришлар киритилди, масалан, электрон дўкон учун лимитни 25 дан 2500 БҲМ (2022 йил 1 июндан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўм) гача ошириш, бюджет мижозлари ва корпоратив мижозлар учун 25 минг БҲМгача, шу билан бирга бир молиявий йил давомида бюджет буюртмачисига бир хил турдаги товарларни давлат харидларини 10 минг БҲМгача бўлган миқдорда амалга оширишга рухсат берилади.
Аукционнинг умумий мезонлари бюджет ташкилотлари учун 25 мингдан 6 минг БҲМгача, корпоратив мижозлар учун 25 минг БҲМгача кўтарилди. Бюджет ташкилотлари учун 6 минг БҲМгача ва корпоратив мижозлар учун 25 минг БҲМгача бўлган мезон билан "энг яхши таклифни танлаш" янги турдаги харидлар қўшилди.
Янги мезонлар билан янги имкониятлар пайдо бўлди, масалан, электрон дўкон мезонларини ошириш ва "энг яхши таклифни танлаш" харидларининг янги турини яратиш ўтказилган аукционлар сонига таъсир кўрсатди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йилнинг биринчи чорагида лотлар сони 37 фоизга камайди.
Бундан ташқари, индекснинг аукцион лотлари шартномаси суммаси каби асосий кўрсаткичлари (суб-индекслари) шуни кўрсатдики, 2021 йилнинг биринчи чорагига нисбатан лотларнинг 43%и 1 млн. сўмдан 10 млн. сўмгача, 2 фоиз пунткти паст тузилган. 10 млндан 100 млнгача бўлган гуруҳига лотларинг 19,5% киради, бу ўтган йилга нисбатан 11 фоиз пунктга паст, 100 мингдан 1 млн.гача бўлган гуруҳига эса лотларнинг 30%, ўтган йилга нисбатан 12,6 фоиз пунктга юқори лотлар киради. Бироқ, лотлар қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган гуруҳ 2021 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 0,34 фоиз пунктга кўп.
Аукцион лотларининг шартнома қийматлари гуруҳлари бўйича тақсимланишининг таҳлили шуни кўрсатадики, аукцион иштирокчилари (таъминотчилари) сони ҳам унинг тақсимотини сезиларли даражада ўзгартирган. Масалан, 2022 йилнинг биринчи чорагида 77%га яқин иштирокчи 10 млн. сўмгача бўлган лотларда иштирок этган бўлса, ўтган йилга нисбатан бу 11 фоизга кўп.
Ҳар бир лотнинг ўз ҳолати ёки шартномани бажариш ҳолати мавжуд бўлиб, у товар етказиб берилгунга қадар маълум вақт давомида ўзгариб туради, жами 8 турдаги мақомлар мавжуд ва ҳар бир мақом ўз коэффициентларига эга. Ушбу мезон индексни шакллантиришдаги асосий кўрсаткичдир, чунки шартнома ҳолатига қараб индекс манфий қийматга эга бўлиши мумкин.
2022 йилнинг биринчи чорагида "Бажарилган" ҳолатида бўлган лотларнинг улуши ўртача индекс қиймати 2,8га тенг бўлган лотлар умумий сонининг 56%ни ташкил этган бўлса, ўтган йилда эса бу кўрсаткичлар 69% ва ўртача индекс қиймати 3,16ни ташкил этди. "Тўланган" мақомига эга лотлар 15%ни ташкил қилади, бу харидларни амалга ошириш жараёнидаги қийинчиликлар билан боғлиқ, баъзи лотларни бажариш ёки тугатиш учун кўпроқ вақт талаб этилади.
"Тугатилган" мақомга эга лотларнинг улуши 11%ни ташкил этди, бу 2021 йилнинг 1-чорагига нисбатан 7 фоиз пунктга паст, аммо ушбу гуруҳдаги лотлар учун ўртача индекс қиймати -1,93ни ташкил этади, бу 2021 йилнинг 1-чорагига қараганда 10% паст.
Тадқиқот натижаларига кўра, 5 дан ортиқ лот (бюджет – 362, корпоратив мижозлар - 260) эълон қилган мижозлар рейтинги шакллантирилди.
Бюджет буюртмачилари орасида рейтингнинг қуйи қисмида Бухоро шаҳар Мактабгача таълим бошқармаси (362-ўрин, шартномалар 100 фоизи бекор қилинган, аукционларнинг 67 фоизига нисбатан юқори нарх пасайтирилган), Гулистон туман Бандликка кўмаклашиш маркази (361-ўрин), Туризмни ривожлантириш вазирлигининг Андижон вилоят бошқармаси( 360-ўрин, аукционларнинг 93 фоизига нисбатан юқори нарх пасайтирилди), Шўрчи туман санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш маркази (359-ўрин, аукционларнинг 70% учун нисбатан юқори бошланғич нархлар), Тошкент вилояти Оҳангарон Давлат ўрмон хўжалиги (358-ўрин) ва Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси (357-ўрин).
“Полипропилен қувурлар” МЧЖ (260-ўрин, шартномаларнинг 100 фоизи тугатилди), "Урганчтрансгаз" УК (259-ўрин, аукционларнинг 36 фоизи учун нисбатан юқори бошланғич нархлар), "Ўзтрансгаз" АК Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси (258-ўрин), Денов тумани Халк банки филиали (257-ўрин) ва “Rubicon Wireless Communication” МЧЖ ҚК (256-ўрин).
Ҳасанжон МАЖИДОВ,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими
Бахтиёр ИСМАИЛОВ,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими