Фармонга кўра, 2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича самарадорликни ошириш учун қуйидагилар давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
- ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бундай ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилиши ҳолатларини аниқлаш;
- ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш;
- геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;
- мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш;
- сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб боришини, сув сатҳи режимини мониторинг қилиш;
- қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш, экинларнинг турлари ҳамда сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.
- 2025 йил 1 мартдан ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил “Геомониторинг” ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.