Бош вазир АҚШ ва иттифоқчи давлатларнинг жиҳодчи гуруҳларга қарши курашишдаги ҳиссасини тан олди, бироқ айни дамда улар ҳеч қандай хавф туғдирмаётганини, шунинг учун Ироқда коалиция қўшинларининг ҳозир бўлиши мантиқий тўғри эмаслигини таъкидлади, деб хабар беради rambler.ru.
Ироқ ҳукуматини халқаро альянс қўшинларни олиб чиқиш жараёнини тезлаштиришга мажбур қилган яна бир омил Ироқ хавфсизлик кучлари штаб-квартирасига қилинган ҳужумлардир, дея таъкидлади бош вазир. “Ироқ ҳарбий инфратузилмасига қилинган ҳужумлар фонида биз коалиция кучларининг Ироқдаги миссиясини тугатиш бўйича мулоқотни бошлашимиз керак”, деди у ва альянснинг ўзи “бу масалага ўта жиддий қарашини” қўшимча қилди.