Ироқ ҳукумати мамлакатда кузатилаётган қум бўрони сабабли 23 майни барча учун дам олиш куни деб эълон қилди.
Прогнозларга кўра, қум бўрон эпимарказида кўриш 100 метргача, шамол тезлиги эса соатига 40 – 50 километрга етади. 23 май кечки пайт Ироқнинг бир қанча вилоятларида кучли чанг кузатилиб, ёмон об-ҳаво шароити 48 соат давом этади.
Шу муносабат билан мамлакатда соғлиқни сақлаш, хавфсизлик кучлари, фавқулодда вазиятлар ва коммунал хизматларга тааллуқли бўлган барча давлат муассасаларида иш тўхтатилади. Бир қатор таълим муассасаларида имтиҳонлар бекор қилинади.
Бундан ташқари, мамлакатдаги барча аеэопортларни ёпиш режалаштирилган. Қум бўрон деярли бутун минтақага, жумладан, Иордания, Сурия, Ироқ, Қувайт, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Уммонга ҳам таъсир қилиши кутилмоқда.
Бир ҳафта олдин қумли бўрон Ироқ ва қўшни давлатлар учун жуда кўп муаммоларни келтириб чиқарган. Ноқулай об-ҳаво туфайли Ироқ ва Қувайтдаги энг йирик халқаро аеропортлар ва денгиз портлари ўз ишини вақтинча тўхтатган. Ҳодиса аҳоли орасида нафас қисилишига олиб келган. Суриядаги бўрон оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлган. Бу ҳақида Бугун.уз хабар бермоқда.