Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Жомбой туманида жойлашган канал бўйларини жорий таъмирлаш учун ажратилган пуллар талон-торож қилингани аниқланган.
“M.Y.” МЧЖ раҳбари М.Б. туман Ирригация бўлими масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, Ирригация бўлими балансидаги каналларни жорий таъмирлаш ва тозалашда ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 1,4 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.