Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва ёз каби илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +32...+35 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+38 даражагачани ташкил этади.
Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 23-34 май кунлари республикамизнинг шарқий ҳудудларининг энг чекка қисмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қозоғистон ҳудуди устидаги жойлашган антициклоннинг таъсири ҳафта ўрталарида ҳарорат фонини бироз пасайтиради. Кундузги ҳаво ҳарорати +25...+30 даража атрофида бўлади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат яна +31...+33 гача кўтарилади.
23-24 май кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳафта давомида маҳаллий момақалдироқли ёмғирлар билан кучсиз берқарорлик бўлиши кузатилади.