Асосий эътибор Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 январь куни жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросига қаратилди.

Маълумки, ҳудудда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бироқ бу борада жойларда ҳали қилиниши зарур бўлган вазифалар ҳам етарли. Хусусан, аҳолининг тадбиркорликка шароити бўлса ҳам етарли маблағи ва имконияти йўқ. Шундан келиб чиққан ҳолда, белгиланган ишларни амалга ошириш зарур.

Дастлаб Республика Ишчи гуруҳи вакиллари ва масъуллар иштирокида деҳқон бозори қўздан кечирилди. Бу ерда тадбиркорлар ва харидорлар учун яратилган шароитларни янада яхшилаш бўйича фикр алмашилди.

Шундан сўнг ҳудудда қурилаётган замонавий “Yangiyo‘l city” турар жой мажмуаси қурилиши жараёни билан танишилди. Маълумки, мазкур бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳарда ўзига хос замон талаблари асосидаги бинолар қурилиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай масканга айланади.

Навбатдаги манзилда – Янгийўл шаҳар деҳқон бозори ёнидаги кўприкнинг қурилиши жараёни ўрганилди. Бугунги кунда кўприкнинг бозор томонга ёпишган икки қисмидаги “Наврўз” ва “Файзобод” МФЙларни бир-бирига боғлаб турувчи кўприк қисми белгиланган тартибда реконструкция қилинмоқда.