Ишчи гуруҳ Бухородаги Етти пир зиёратгоҳида бўлиб, мажмуанинг бугунги ҳолатини танқидий кўриб чиқди ва келгусида режалаштирилган ишларни муҳокама қилди.
Шунингдек, ўрганиш ишлари ҳудудда мавжуд маданий мерос таҳлили билан давом этиши кўзда тутилган. Бундан асосий мақсад зиёрат туризми учун мос бўлган объектлар тўғрисида маълумотларни (ислом, христианлик, буддизм ва бошқа динларга мансублигини) тўплаш, бугунги ҳолати қониқарсиз деб топилганлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни реконструкция қилишдан иборат.