Тадбирда фуқаролар Ғ.Э. ва Н.Э. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унинг ўғли С.ни танишлари ёрдамида 2 500 АҚШ доллари эвазига “Қорақўтан” конига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 10 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.