Бундан кўзланган мақсад, мавжуд эпидемиологик вазиятни, шунингдек мавсумий юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар соғлиғини муҳофаза қилишдир.

Мазкур тартиб бугундан, яъни 19 октябрдан кучга кирди. Бунда жамоат транспорти ходимлари томонидан йўловчиларга қўлқоплар бепул тақдим этила бошланди.

Бугун қатор оммавий ахборот воситалари, ҳамда ижтимоий тармоқларда ишлатилган қўлқоплар билан тўлган чиқинди идишлари ва шулар билан ифлосланган ер ости пиёдалар йўлакларининг ҳолати акс этган фотосуратлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, метрополитен маъмурияти зудлик билан корхонанинг тозалаш ишлари жадвалини қайта кўриб чиқди. Амалдаги ишлатилган қўлқоплар учун қўшимча чиқинди идишлари ўрнатилиши ва кейинчалик бу ишлатилган қўлқоплар утилизация қилиниши назоратга олинади, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.