Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади, дея хабар беради Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ишончнома билан бир қаторда техник кўрикка оид ва “тонировка” бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам электрон тарзда текширилади.

 Демак, ҳайдовчи ушбу ҳужжатларни ҳам ёнида олиб юриши шарт эмас.