Қайд этилишича, Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари хизмат хонасида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилаётгани айтилган сурат ижтимоий тармоқда тарқалганди. Шундан сўнг, ИИВ фотосуратдаги фуқародан 0,69 грамм гашиш моддаси мусодара қилингани, суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, модда гиёҳвандлик моддаси деб топилганди.