Кеча ўтказилган 100 метрга эркин усулда сузиш (S 13 йўналишида) баҳсларида ҳамюртимиз Ислам Асланов маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Ушбу муваффақият орқали у Париждаги Паралимпия ўйинларига лицензия ҳам қўлга киритди.

Маълумот ўрнида: Манчестер шаҳрида пара сузиш бўйича жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 августига қадар давом этади.