Тош Стёдварфьордюрдаги Стед археологик ёдгорлигидан топилган. Аввал у ердан ноодатий узун (31,4 метр) уй қолдиқлари топилган эди. Олимлар қазишмалар давомида 92 та мунчоқ ва 29 та кумуш буюмлар, жумладан, Рим ва Яқин Шарқ тангаларини топишди.
Кейинчалик уй остида ундан ҳам қадимий бино борлиги маълум бўлди. Олимлар уни милодий 800 йилга оид деб ҳисоблашди. У оролда одамлар доимий яшай бошлаганидан камида 75 йил олдин қурилган.
Қадимги бино деворидан нақшли тош топилди. Кемаларнинг бундай тасвири Скандинавия мамлакатларига хос. Бироқ бундай топилма Исландия учун биринчиси ҳисобланади, деб хабар беради mir24.tv.