Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти бошқармасида жорий йилнинг  9 ойи доирасида соҳада олиб борилган ислоҳотлар, ютуқ ва камчиликларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда соҳа мутахассислари томонидан  Ўзбекитсон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси, унинг аҳамияти ҳақида журналистларга батафсил  маълумот берилди.

Тадбирда таъкидлаб ўтилганидек, бошқарма ва туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 10 минг 855 та назорат тадбирлари ўтказилиб, аниқланган қонубузилиш ҳолатлари юзасидан 1 минг 732 та маъмурий ишлар, 473 та молиявий санкциялар, 529 та тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бажарилиши лозим бўлган  амалдаги вазифалар ва тадбирларни ўз вақтида  олиб борилишини таъминлаш борасида   кенг кўламли мақсадли  ишлар уюшқоқлик билан олиб борилган.

Матбуот анжуманида соҳа мутахассислари пахта хомашёси, дон уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш борасидаги  ишлар хусусида ҳам тўхталиб ўтишди.

– Ўз вақтида йиғиштириб олинган дон маҳсулотлари ва пахта ҳосилини қайта ишланиши бошқарма ва туман бўлимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган қонун бузилишлари бўйича 9 та маъмурий қарорлар қабул қилинди, – дейди Инспекциянинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўлмас Нурбеков. – Олиб борилган текшириш ва таҳлиллар асосида, 42 та материаллар судларга юборилган ва 159 та ёзма кўрсатма, 3 та тақдимномалар маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ташкилотларга киритилган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бажарилиши лозим бўлган тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш мақсадида 306 та огоҳлантирувлар берилди.

Анжуман доирасида  қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш борасидаги ишлар ҳам муҳокама этилди.

Инспекциянинг ҳудудий бўлимлари томонидан мавжуд тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникаси, ўзи юрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг шу кунгача 26 минг 672 тасининг электрон базаси шакллантирилган.

Жумладан, жорий йил давомида вилоят бўйича жами 3397 та ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, шундан 2653 та тракторлар, ўзи юрар техникалар, тиркамалар ва 744 та қишлоқ хўжалиги агрегатлари рўйхатга олинган.

Ушбу техникаларга жами 2584 та давлат рақами белгилари берилган. Шунингдек, 925 та техникалар рўйхатдан, 75 таси ҳисобдан чиқарилган. 13 минг 350 та техникалар, шундан 10350 та тракторлар, ўзи юрар техникалар, тиркамалар ва 3000 та қишлоқ хўжалиги машиналари мажбурий техник кўрикдан ўтказилган.

Тадбир мулоҳза, мунозара ва қизғин фикрларга бой тарзда якунланди.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

“Янги Ўзбекистон” мухбири