Унинг таркибида кўп миқдорда С, Е ва К витаминлари, В гуруҳига мансуб витаминлар (айниқса, фолий кислотаси — витамин В9), кальций, магний, марганец ҳамда калий мавжуд. Бу эса суяклар, юрак-қон томир тизими, иммунитет ва тери учун жуда фойдали.

Исмалоқ 100 дан зиёд фитокимёвий моддалар, фитоадаптогенлар, каротиноидлар, феноль бирикмалар манбаи. Бу эса атеросклерознинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Исмалоқда рубисколинлар каби ноёб моддалар мавжуд. Улар опиоид пептидлар бўлиб, таркибига кўра одам миясига ишлаб чиқариладиган пептидларга ўхшаш. Тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, мазкур модда бош мия тўқималари ҳимоясини таъминлаб, хотирани яхшилайди, деб ёзади iz.ru.