Томонлар Ўзбекистон ва Европа парламентининг афғон йўналишидаги муносабатлари, бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
2022 йил 23 февралда Тошкентда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон бўйича махсус элчилари ва вакиллари маслаҳат учрашувининг самарали натижалари мамнуният билан таъкидланди.
Юқори мартабали дипломат Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини қайд этди.
Европа томонига Ўзбекистоннинг афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ва Афғонистонга иқтисодий кўмак бериш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди.