Аммо Испания жанубидаги қишлоқ хўжалиги ҳудудлари тарихий қурғоқчиликдан азият чекмоқда: ўртача йиллик юқори ҳарорат шароитида бу ҳудудларда уч йилдан ортиқ вақт давомида деярли бир томчи ҳам ёмғир ёғмаган.
Ёмғирнинг етишмаслиги жанубий Андалусия, Экстремадура, Мурсия ва Кастилия-Ла-Манча провинцияларида 3,5 миллион гектардан ортиқ майдонда қайтариб бўлмайдиган йўқотишларга олиб келди ва дон экинлари нобуд бўлди.
Испания ҳукумати Брюсселдан фермерларга ёрдам бериш учун фавқулодда маблағларни йўналтиришни сўради.
Италияда глобал исиш мамлакатдаги энг катта – По дарёси сатҳининг пасайишига олиб келди. Унинг сатҳи ўтган ёздаги каби пастлади, бу сўнгги 30 йил давомидаги энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар беради euronews.com.