Ташрифи давомида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида Исроил Давлатининг меҳнат бозоридаги махсус секторларда ўзбекистонлик ишчиларни вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги Битим ва ушбу Битимни амалга ошириш баённомаси имзоланди.

Мазкур ҳужжатлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган ва Ўзбекистон фуқароларини Исроил Давлати ҳудудида ташкилий, хавфсиз ва қонуний меҳнат олиб боришлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.