Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (Эрон Қуролли Кучларининг элита бўлинмалари) маълум қилди, деб хабар беради report.az.
“Бир неча соат олдин Исроил самолёти янги жиноят содир этиб, Эрон Ислом Республикасининг Дамашқдаги консуллиги биносига ракета ҳужуми уюштирди”, дея Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси жамоатчилик билан алоқалар бўлими баёнотидан иқтибос келтирди IRNA агентлиги. “Ушбу жиноят оқибатида Эроннинг Суриядаги олий ҳарбий маслаҳатчилари бригада генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва бригада генерали Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ҳамда уларга ҳамроҳ бўлган беш офицер ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.