Ушбу топилма Жанубий округдаги Тель-Эрани археологик ёдгорлиги ҳудудида аниқланган. Илк бронза даврида мазкур жой маҳаллий цивилизациянинг муҳим маркази ҳисобланган.

Олимлар бу даврда Исроилнинг жануби-ғарбий қисмида “катта ва муҳим истеҳкомлар тизими” мавжуд бўлган деган хулосага келишди. Уларнинг харобаларини ўрганиш эрта бронза даври шаҳар жамоалари қандай шаклланганлигини яхшироқ тушуниш имконини беради.

Тель-Эрани дарвозаси қадимги шаҳарга олиб борадиган катта тошлардан ясалган ўтиш жойи бўлган. Сақланиб қолган мазкур иншоотларнинг баландлиги 1,5 метрга этган. Ён томонларида катта тошлардан ясалган иккита минора ва улар орасида қатор-қатор ғишт блоклари мавжуд бўлган.

Қадимий дарвозалар шаҳар деворларига туташган бўлиб, улар аввалги қазишмалар пайтида топилган. Олимларнинг таъкидлашича, уларни қуриш учун узоқдан тошлар етказиш, ғишт қуйиш ва қалъа деворларини қуриш талаб этилган, деб хабар беради mir24.tv.