Ҳарбийларнинг нишонлари Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги турар-жой бинолари ва вақтинчалик жойлаштириш марказлари бўлди. Исроил авиацияси Нусайрат қочқинлар лагери ва Дайр ал-Балоҳ шаҳрининг ғарбий қисмига, жумладан Ал-Маваси ҳудуди ва Ал-Буриж қочқинлар лагерига ҳужумлар уюштирди, деб хабар берди телеканал.

Al Jazeera телеканали маълумотларига кўра, Исроилнинг Фаластинга қарши 2023 йил 7 октябрдан буён давом этаётган ҳарбий тажовузи оқибатида 38 794 кишини ҳаётдан кўз юмди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир, 89 364 нафар фаластинлик жароҳат олди, деб хабар беради tass.ru.