Бу ҳақда “РИА Новости”га Ливан қутқарув хизматидаги манба маълум қилди.
“Душман самолётлари ва дронлари Бекаа водийсидаги 18 та аҳоли пунктини бомбардимон қилди, 61 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин киши яраланди”, деди агентлик манбаси.
Манбанинг айтишича, ҳаво ҳужумлари давом этаётгани сабабли бир қатор аҳоли пунктларида қидирув-қутқарув ишлари қийинлашган. Баъзи аҳоли пунктларида вайроналарни тозалаш давом этмоқда, у ерда ҳам тирик қолганлар бўлиши мумкин.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида 38 киши ҳалок бўлди, 124 киши жароҳатланди. Душанба куни эрталаб Ливан жанубидаги энг йирик шаҳар Тирнинг маҳаллалари йирик ҳужумларга учради.
1 октябрдан бери Исроил Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” кучларига қарши қуруқликдаги операцияни ўтказмоқда ва қўшни давлатни ҳаводан бомбардимон қилишда давом этмоқда, бу ерда аллақачон 2,5 мингдан ортиқ одам, жумладан, шиа ҳаракати етакчилари ҳалок бўлди, бир миллиондан ортиқ одам қочқинларга айланишди. Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” қуруқликдаги жангларни олиб бормоқда ва Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини тўхтатмаяпти, деб хабар беради ria.ru.