Жума куни кечаси Исроил самолётлари Ливан жанубидаги Ҳасбая аҳоли пунктида Ливан ва араб телеканалларининг суратга олиш гуруҳлари жойлашган уйга ҳужум қилди.

“Душманнинг зарбаси оқибатида “Ал-Манар” телеканали оператори (Висам Касем), “Ал-Маядин” телеканали оператори ва муҳандиси (Муҳаммад Рида ва Гассана Нажара) ҳалок бўлди”, деди агентлик суҳбатдоши.

Манбага кўра, журналистлар орасида ярадорлар ҳам бор, уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳужум қилинган бинода Ал-Жадид ва Ал-Жазира телеканалларининг суратга олиш гуруҳлари ҳам бўлган, деб хабар беради ria.ru.