Исроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарга кўра, ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон, Финляндия ва Эритреядаги элчилари, шунингдек, БМТнинг Нью-Йорк ва Женевадаги ташкилотларидаги (2021 йилдан бошлаб бир вақтнинг ўзида АҚШдаги элчиси) доимий вакили тайинланган.
Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётган Зехавит Бен-Гилель Эдуард Шапиранинг ўрнини эгаллайди. Э.Шапира 2018 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиғини топширган эди.
Зехавит Бен-Гилель шу пайтга қадар Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижда турли дипломатик вазифаларда фаолият олиб борган. У инглиз, испан ва немис тилларини мукаммал билади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 5-ялпи мажлисида мамлакатимизнинг Исроилдаги элчиси этиб Ташқи ишлар вазирлигининг Икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи Феруза Маҳмудова тайинланган эди.