Аввалроқ Al Jazeera телеканали Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 63 нафарга етганини маълум қилганди.

“Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига берган оғир зарбалари оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди, 230 дан ортиқ киши жароҳатланди”, деб хабар бермоқда телеканал Фаластин тиббий манбаларига таяниб.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубида Рафаҳ шаҳридаги Аш-Шабура маҳалласидаги нишонларга зарбалар берганини маълум қилганди, деб хабар беради ria.ru.